Ассалому алайкум! Бозорда аравакашлар одамларни харидларини бозор ташқарисига олиб бориб беришади. Бу харидларни ичида баъзан колбаса ёки товуқ гўшти бўлади. Бу ҳалолми ҳаромми буни аравакашлар билмаса, шу ҳолатда уларнинг топган пулининг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Юклар ичида ҳаром нарсалар борлигини билиб туриб ташиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!