Ассалому алайкум! Аҳли илм устозлар мен бир саволим бор эди саволим шуки мен ақида ва фиқҳга оид ҳанафий мазҳабига тўғри келадиган қандай китобларни ўқишим керак. Қандай китобларни ўқиш учун тафсия берасизлар араб тилида ёзилган бўлса ҳам майли иншааллоҳ араб тилида оз бўлсада ўқишни биламан. Мен ҳозирда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Кифоя” китобларни сотиб олганман, лекин бу китобга қўшимча равишда яна қандай китобларни ўқишим кераклигини айтаоласизларми ақида ва фиқҳга оид масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича китоблар керак эди.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз яшаб турган ерга яқин мадраса устозларига мурожаат қилсангиз, савиянгизга яраша китоблар рўйхатини тузиб беришади. Валлоҳу аълам!