Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса

08:28 / 11.06.2021 | 1 | 1742

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга, унинг қудрати ва бирлигига ва бошқа барча сифатларига,мўмин ишониши керак бўлган барча нарсага шаксиз-шубҳасиз ишонаман ва ақидамда собитман деб ҳисоблайман ўзимни.Яқинда бир физика ва астрономия олими билан суҳбат қилдим.Суҳбат давомида ,Унинг фикрини билиш мақсадидами, ўзим ҳам билмайман , “Нима деб ўйлайсиз борлиқнинг ва барча қувватнинг бошланиши бор демак борлиқнинг яратувчиси ҳам борми ?”,"Яратувчи мавжудми ?" ,“аниқ фанларни ўрганган олимлар ҳозир яратувчини инкор қилябди бу қанчалар ҳақиқатга яқин?”, “Дарвин эволютсияси ҳақида нима дейсиз ?” каби саволларни бердим , у киши худога ишонишини , инсон нимагадир эътиқод қилиб яшаши кераклигини айтди,лекин куфр сўзлар ҳам сўзлади:”Қуръонни инсон ёзган” деган фикр ва шунга ўхшаш бир қанча куфрга яқин гаплар.У инсон Исломни яхши билмасди , унинг бу гапига жавоб қайтариш бефойда деб индамадим.Дарвин ҳақида у киши “Инсон гени ва тузлиши гориллага яқин лекин у Инсонга айланиши қийин “деб фикр билдирди.Мен эса у кишига “Ёъқ Дарвин таълимоти бўйича ҳозирги инсон ривожланиб бўлган маймун тури , у тур бошқа маймун бўлмайди чунки инсонликгача ривожланиб бўлган дейишади “дедим .Суҳбат шунга ўхшаш гап сўзлар билан якун топди. Кейин ўйланиб қолдим .мен Куфр сўзлар айтиб диндан чиқиб қолмадимми. Кўнглим ғаш бўлиб кетди , дарҳол намоз ўқиб тавба қилдим қилган ишим ўзимга ёқмади роса сиқилдим . менимча шайтон ҳам васваса қилиб диндан чиқдин амалинг ҳабата бўлди демоқда.мен роббимни борлигини ва мени кўриб турганини ҳис қиламанку қандай унга куфр келтиришим мумкин деб ўзимга ўзим айтмоқдаман. Биламан савол беришга арзимайдиган майда мавзу , шундай бўлса ҳам гап куфр ва иймон ҳақида кетаётгани учун аниқлаштириб олмоқчиман бундай васвасаларни жуда ёмон кўраман.Мен Роббимга куфр келтирмадимку тоғрими ? Амалим ҳам ҳабата бўлмадику тоғрими ? У кишининг баъзи хато гапларига индамаганимчи ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезда тавба қилинг, фикрларингизни ислоҳ қилинг. Бу каби иймонингизга халал берадиган мажлис ва суҳбатлардан узоқ бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat