Ассалому алайкум, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Мен Сиз билан мулоқотда бўлиш шарафига муяссар бўлганим учун Аллоҳга шукрлар айтаман.
Ҳазрат жаноблари, мен бир домланинг (у кишини Сиз танийсиз) маърузасида Ийсо алайҳиссаломнинг оналари (у кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) Пайғамбарнинг ҳаётлик даврида оламдан ўтганлигини эшитганман. Яқинда бир фильм («Страсти Христовы», Мел Гибсон олган) кўрдим. Унда оналари Ийсо алайҳиссаломнинг ўлимига гувоҳ бўлиши тасвирланган. Қизиқиб рус миллатига мансуб кишилардан сўрасам, улар билишмас экан. Бу мени ҳайрон қолдирди. Сиз нима дейсиз? Саволим чўзилиб кетгани учун узр. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! Бизнинг эътиқодимиз бўйича Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳ таоло Ўзига кўтарган. У зот вафот этмаганлар. У зотнинг оналари Биби Марям ўғилларининг кўтарилишларидан кейин яна олти йил яшаб, эллик ёшдан ўтиб вафот этганлар.
Валлоҳу аълам.