Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

13:31 / 04.10.2023 | Davron | 334

Ассалому алайкум! Ман зазолатда юрган вақтим талоқ нима эканлигини билмай туриб хотинимга талоқ деб 3 марта айттим орадан вақт ўтиб хозир намоз ўқиябман хотиним билан никохдан ўттик бугун домлалани марузаларини кўриб қолдим уларни айтишига қараганда энди хаммаси тамом хотиним умрбод номахрам бўлади дейишган. Қандай шунақа бўлиши мумкин ман билмаганманку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин бирга яшашга йўл йўқлиги бу инсонларнинг ўйлаб топган гаплари эмас, балки шариат ҳукмидир. Билмаган эдимку, деб эътироз қилибсиз. Ўзингиз кўриб турган давлатларнинг қонунларида “Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди” деган қоида бор. Шунга кўра, бир одам қонунда одам ўлдириш жиноят эканлигини билмасдан одам ўлдириб қўйса, “қонунни билмаган экан” деб қўйиб юборилмайди, албатта жазоси берилади. Шундан хабарингиз борку. Шариатда ҳам талоқ масаласини билмаслигингиз сизни бу ҳукмдан озод қилмайди. Ҳар қандай соҳага кирмоқчи бўлган одам ўша соҳанинг фиқҳи ва шартларини ўрганади. Сиз ҳам уйланишдан олдин никоҳ ва талоқ масалаларини ўрганишингиз шарт эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat