Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

21:54 / 26.04.2019 | Muslimbek | 2287
Ассалому алайкум! Аёл эрига вақтинчалик намоз ўқимай туринг баъзи ишларизни битириб олинг кейин ўқийверасиз деса, шунда эр аёлига “бу дунёда мана шу бир оғиз гапингга кириб, Аллоҳ фарз қилган ва қанчадан қанча мукафотларни вада қилган дунёдан вос кечгандан кўра иккиланмасдан сенда вос кечаман” деса шу онда талоқ тушадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Воз кечдим деганингизда талоқ тушар эди. Воз кечаман деган ҳолатда воз кечсангиз талоқ тушади, кечмасангиз тушмайди.
Ҳузуримизга бир ёш йигит оиласи билан келди. Иккиси ҳам ниҳоятда уруш-жанжалдан тўйган, бир-биридан безиган, оила бузилиш арафасида эди. Биз уларни намозга ва ибодатга чақирдик. "Бахтиёр оила" китобини ҳам ўқишларини айтдик. Йигит бир вақтлар намозхон бўлгани оиласи ниҳоятда гўзал бўлгани, акаси бир амалга ўтирганида ўз ишини ўйлаб, дунёвий фойдасини ўйлаб буларни оиласини намозни тўхтатишга буюрганини айтди. Аллоҳдан юз ўгирган хорликдан бошқага лойиқ бўлмайди. Аллоҳ таоло "Тоҳа" сурасида марҳамат қилади: 

 وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى۝ 

124. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга тор ҳаёт бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», – деди.
Қайси бир инсон Аллоҳни унутса, Уни эсламаса, Унинг ҳидоятига эргашмаса, ўзига ўзи қилади. Аввало, ундай одам бу дунёда танглик-торликда ҳаёт кечиради. Иймонсизлиги туфайли, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас бўлиб қолади. Молу дунё, айшу ишрат ичида кўмилиб ётса ҳам, унга оз кўринади. Улардан ажраб қолишидан қўрқаверади. Иймонсизлиги туфайли кетма-кет муаммолар келиб чиқаверади.
«...ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз».
Бу ҳам дунё ҳаётида қилган қилмишига муносиб жазодир. Лекин унинг ўзи нима учун кўр ҳолда тирилтирилганлигини тушуна олмайди. 

 قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرْتَنِي أَعْمَى وَقَدْ كُنتُ بَصِيرًا۝ 

125. У: «Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг? Ахир кўрувчи эдим-ку?!» – деди.
Бу дунёда Аллоҳнинг зикридан юз ўгириб, У Зотни унутиб, У Зотнинг Робб эканини тан олмай юрган нобакор қиёматда кўр ҳолида тирилтирилганда, Аллоҳни зикр қилиб, У Зотнинг Робб эканини тан олиб:
«Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг? Ахир кўрувчи эдим-ку?!» – деди».
У ўзича, бу дунёда қандай ҳолда ўтган бўлса, у дунёда ҳам шундай ўтишини хаёл қилар эди. Шунинг учун у Аллоҳдан «Нима учун кўр ҳолда тирилтирилдим?» – деб сўрамоқда.
Аллоҳ таоло унга қуйидаги жавобни берди. 

 قَالَ كَذَلِكَ أَتَتْكَ آيَاتُنَا فَنَسِيتَهَا وَكَذَلِكَ الْيَوْمَ تُنسَى۝ 

126. У Зот: «Шундай. Сенга оятларимиз келди. Сен эса уларни унутдинг. Шунингдек, сен ҳам бугун унутилурсан», – деди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Ўз дунёсини деб яқинларини дўзахга улоқтираётганлар ўзларини ҳам уларни ҳам гуноҳига ботган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat