Ассалому алайкум! Мен онаман. Маълумки оналар ғазаблансада қалбида фарзандига нисбатан ғаразлик бўлмайди. Фақат аччиқ устида қаттиқ гаплар билан сўкиб юборамиз. Мени углим 10 ёш телефонимни рухсатсиз олиб ютубга кириб бехаё нарсаларни кўрганини билиб қолдим. Ўтириб роса насихат қилдим ўғлим роса йиғлади. Охири тарбиянгни Аллоҳдан бошқаси тўғрилай олмайди мен фақат сабабчиман деб тарбиясини Аллоҳга топшириш мақсадда "Сени Аллоҳга қўйиб қўйдим" деб юбордим. Лекин Аллоҳга солиш мақсадида эмас. Энди нима бўлади. Ич этимни еб юбордим. Бегунох фарзандимни қарғаб қўйдимми деб.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз “тарбиясини Аллоҳга топшириш максадда” деб ёзибсизку, нега тушкунликка тушасиз. Фарзандларингизни китоб мутолаасига қизиқтиринг. Ўзингиз ҳам китоб ўқинг. Сиз нимага кўпроқ қизиқсангиз фарзандларингиз ҳам сиздан ўрнак олаверади. Валлоҳу аълам!