Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳимиз боғланганми?

14:33 / 28.08.2021 | Umida | 1541

Ассалому алайкум! Мени бир нарса қийнаяпти. Биз оила қурганимизга иншаАллоҳ 6 йил бўлади. Ман эримга унча хоҳламай текканман, лекин ҳозир яҳши яшаяпмиз Алҳамдулиллаҳ. Никоҳ ўқийдиган куни домла розимисиз деб 3 мартта сўраганда ман индамаганман, чунки индамаса ҳам розиликка ўтади деб эшиткандим. Ёнимдаги ҳолам “ҳа” деворганлар. Шуни базида ўйлаб шубҳаланаман, бизни никоҳимиз боғланганми? Икки фарзандимиз бор.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳларингиз дуруст бўлган деб гумон қилинади. Айрим уламолар бокира қизнинг розилиги сўрашганида сукут қилиши ийжоб ўрнига ўтади деганлар. Аслида никоҳнинг шартларидан бири ийжоб, яъни сўралганда келин ўзи “бағишладим” деб айтиши керак. Сизлар эҳтиёт юзасидан барча шартларига амал қилиб қайтадан никоҳ ўқитиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat