Ассалому алайкум! Бироз тарбиясиздек туюлса хам сўрайман. Эримнинг 1--оиласидан 2та фарзанди бор. Мен уларга қарашим хизматини қилишим фарз бўладими? Хозирда ўзим 1-фарзандимга хомладорман бунақа пайитта аёл кишини асаблари таранглашип хеч нима ёқмай қоларкан. Устоз мен шу ўгай фарзандларга қарамасам гунохкор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Аёл эрининг бошқа аёлдан кўрган фарзандларининг хизматини қилишга мажбур эмас. Лекин савоб умидида аёл уларнинг хизматини қилса улуғ ажрга эришади. Валлоҳу аълам!