Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш бўлимидан топа олмадим узр. Такрорий савол бўлса маъзур тутгайсизлар. Ота-онанинг турмушга узатган қизининг устидаги ҳаққлари ҳақида шариатимизда нималар дeйилган?
Ва алайкум ассалом! Фақат соғ-саломатлик ҳолатида ота‑онанинг зиёратига бир ҳафтада бир марта эр рухсат бермаса ҳам боришга, агар улар бемор бўлсалар, керагича боришга аёлнинг шаръий ҳаққи бор. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!