Ассалому алайкум! Шом намозини адашиб 5 ракаат фарз ўқиса нима бўлади саждаи саҳв қилиш керакми ёки бошқатдан қазосини ўқийинми?
– Ва алайкум ассалом! Биров охирги қаъдани унитиб, бешинчи ракаатга туриб кетса ва унинг саждасини қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Агар бешинчининг саждасини қилган бўлса, фарзи бузилиб, намози нафлга айланади. Чунки у тарки фарз қилди. У олтинчи ракаатни ҳам қўшиб қўяди.
Агар тўрт ракаатдан сўнг ташаҳҳуд миқдорича ўтириб, уни биринчи қаъда деб ўйлаб туриб кетган бўлса, бешинчининг саждасини қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва салом беради. Агар бешинчининг саждасини қилган бўлса, бир ракаат қўшиб қўяди. Унинг намози тўғри бўлади. Чунки у қаъдаи охирни ўз ўрнида қилган. Ортиқча 2 ракаат унинг учун нафл бўлади. (fiqh.uz) Валлоҳу аълам!