Ассалому алайкум шайх жаноблари Мени сизга бермоқчи бўлган саволим хозирда бир йиллик номоз тақвимлар чиққан шунга кўра мен бази пайтда масжидга ўқиладиган бомдод номози вақти ухлаб қолмоқдаман бироқ тақвим буйича ўқишга улгираман. Бугун 13.09.2011 йил бомдод номозига тақвим буйича тугашига 15 дақиқа қолганда яни 5:45 да тахорат қилиби чиқсам 5:53 та ўтган экан тез азонни айтиб суннатни тез ўқиб қарасам 5:56 та ўтибди тезда фарзни ўқиб бўлиб соатга қарасам 5:59 бўлган экан шу билан тасбих таҳлил ва дуоларни ўқидим.Саволим шуки йиллик тақвим асосида бомдод номзига 5 дақиқа қолганда тез ўқиган номозининг карохияти қаннақа бўлади яна бомдоднинг вақти туганганда тасбих таҳлил ва дуо қилиш мумкинми.