Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда кўзим тушябди Қуръон ëдлашда сускаштлик қилаëтганлар шу дуони ўқиса тез осон ëдлайди деб "Аллохумма ижма каламака фи содрий" " шу хақида малумот борми динимизда?
– Ва алайкум ассалом! Қуръони каримни ёдлашдаги муваффақият фақат бирор махсус лафзлар билан дуо қилишда эмас, балки қайси лафзлар билан бўлса ҳам Аллоҳ таолодан шуни ёлвориб сўраш, луқмани ҳаромдан сақлаш, гуноҳлардан четда бўлиш, фарз ва вожибларни ўз ўрнида бажариш ва албатта барча жидду-жаҳдини Қуръонга йўналтиришдадир. Валлоҳу аълам!