Саволларимизга жавоб беришга кетган вақтингизга рози бўлинг. Мени спарк машинам бор эди, бир танишимнинг кобалт машинаси, танишим мендан спаркимни $ 11000 га баҳолаб, ўзига олиб, ўзининг кобалтини нақд пулга $ 19300 га баҳолади. Менда $ 8300 йўқлиги сабабли менга кобалтни қолган пулини мени таклифим билан насияга ойига $ 800 дан 1 йил мудатга ва охирида имконим билан $ 500 қилиб беришга келишдик ва менга кобалт $ 21100 га тушадган бўлди. Келишувда ойига имконимга қараб $ 800 дан кўпроғам ёки камроғам беришга келишдик. Бунда рибо аралашмаганми?