Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга кирганларнинг ёши ва ҳолати

17:37 / 06.12.2019 | Jamshid | 3811

Ассалому алайкум! Агар бир инсон жаннатга кирса, у жаннатда қандай ёшда бўлади? У инсон кимдир учун бобо, кимдир учун невара ҳисобланадику.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма эркак бир хил ёшда бўлишади. 

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ وَأَبُو هِشَامٍ الرِّفَاعِيُّ، قَالَا: حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ هِشَامٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَامِرٍ الْأَحْوَلِ، عَنْ شَهْرِ بْنِ حَوْشَبٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَهْلُ الْجَنَّةِ جُرْدٌ مُرْدٌ كُحْلٌ، لَا يَفْنَى شَبَابُهُمْ وَلَا تَبْلَى ثِيَابُهُمْ هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ 

Бизга Муҳаммад ибн Башшор ва Абу Ҳишом Рифаъий ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Муъаз ибн Ҳишом ҳадис айтиб берди». У отасидан, у Амир Аҳволдан, у Шаҳр ибн Ҳавшабдан:
Абу Ҳурайрадан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат аҳиллари баданлари туксиз, ияклари соқолсиз (яъни чиройлик), кўзлари (табиятан, хилқатта) сурма сурилгандек, уларнинг йигитликлари тугамайди, кийимлари ҳам эскирмайди», дедилар».
Бу ғариб ҳадисдир. (Имом Термизий ривояти). 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَلَقَ اللهُ آدَمَ عَلَى صُورَتِهِ، طُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، فَلَمَّا خَلَقَهُ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ النَّفَرِ مِنَ الْمَلَائِكَةِ جُلُوسٍ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، فَإِنَّهَا تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ. فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ. فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ. فَزَادُوهُ وَرَحْمَةُ اللهِ، فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ بَعْدُ حَتَّى الْآنَ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ Одамни ўз суратида яратди. Бўйи олтмиш газ эди. Уни яратиб бўлгач, «Боргин-да, анави ўтирган бир неча фариштага салом бeр. Уларнинг сен билан нима деб саломлашишларига қулоқ сол, сенинг саломлашувинг ҳам, зурриётингнинг саломлашуви ҳам ўшадир», деди. У: «Ассалааму алайкум», деди. Улар: «Ассалааму алайка ва роҳматуллоҳ», дея бунга «ва роҳматуллоҳ»ни қўшимча қилишди. Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади. Одамлар ҳамон қичрайиб келмоқда».

Изоҳ: «Аллоҳ Одамни ўз суратида яратди», деганда Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни бир йўла мукаммал шаклда яратгани назарда тутилган. Бошқа инсонлар эса даражама-даража – нутфа, лахта қон, ҳомила, чақалоқ ва ҳоказо босқичлар асносида яратилади.
«Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади», дегани Одам алайҳиссаломдек баркамол шаклу суратда бўлади, дунёдаги жисмоний нуқсонлари бартараф этилади, демакдир.
«Одамлар ҳамон қичрайиб келмоқда», дегани Одам алайҳиссаломнинг бўйи олтмиш газ бўлган бўлса, кейинги инсонлар борган сари бўйи пастлаб, жуссаси кичрайиб келганига ишорадир. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat