Ассалому алайкум! Бир танишим муддатли тўловга нарсалар сотади. Аввал ўзи сотволиб 30 фоиз устига фойдасини қўйиб сотади. Кечиккан кун учун жарима талаб қилмайди. Мен телефон омоқчиман. Олмоқчи бўлган телефоним унда юклиги туфайли, менга хохлаган магазинга бориб телефон танлаб нархини келишишимни ва у келиб сотиб олиб устига 30 фоиз ўзини фойдасини қўйиб менга муддатли тўловга беришини айтди. Бу ишимиз шариатда жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Аввал ўша телефонни ўзи учун шахсан ўзи ёки вакили орқали сотиб олиб, қабз қилиб (қўлига олиб), сўнгра сизга сотса жоиз.
Масала: Бир киши бошқа бировнинг олдига келиб, “Менга бир нексия сотиб олиб берсангиз” деса, пули бор киши бир нексияга етарли маблағни унинг қўлига бериб, “Бозорга ўзинг чиқиб 10.000га машина олиб, менга ўша машинанинг пулини бир йилда бўлиб-бўлиб 15.000 қилиб берасан” деса жоизми?
Бу ҳолат жоиз эмас. Жоиз бўлиши учун, аввал машина олмоқчи бўлган киши пул бергувчи тарафидан вакил бўлиб машинани сотиб олиши керак. Сўнг сотиб олган билан пул берганни орасида қайта иккинчи бор савдо қилиши керак. Аввалги билан бу иккинчи ҳолатни фарқи шуки, пулни эгаси машинани ўзига олиб қолиши ёки бозордан сотиб олган вакилдан бошқасига сотиб юбориши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!