Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Накрутка

20:36 / 08.10.2023 | Abdulvoris | 734

Ассалому алайкум! Биз компютер олиб сотиш бўича телеграм канал юритамиз у каналимизда обуначилар сонини ошириш учун бот лар қўшамиз масалан каналимиз обуначилари сони 50 мингта бўлса улардан 2 мингтаси ҳақиқий одам қолганлари эса ўз ихтиёри билан қўшилган бўтлар шундай ботларни қўшиш жоизми одамларни алдаган болмаймизми Ёки канал бошига каналда бўтлар ҳам мавжуд деб ёзиб қўйиш керакмикин Бот қошишимиз сабаби ҳаридорлар телеграм да компютер ҳарид қилишлари учун қидирувга компютер бозори деб ёзишади ва копи билан 10 та энг обуначиси бор каналлар чиқади уша 10 та каналлардан деярли ҳаммасига ботлар қўшилгани сабабли тўп 10 таликда чиқишади агар биз ҳам бот қошмасак умуман қидирув да бизни канал кўринмайди Лекин каналга ҳар бир кирган одам каналда каналдаги эълонларни қанча одам кўришини кўра олади обуначилар сони 50 мингта бўлгани билан 2 мингтаси кўришини улар кўра олишади ботлар элонларга ҳеч қандай просмотр бермайди фақат канал обуначилар сонини кўпайтиради


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу кўзбўямачилик ҳисобланади. Обуначи деганда ботлар тушунилмайди. Алдов ишлатмай ҳалол рақобат қилишга ўтиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat