Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинсий яроқсиз бўлиб қолиш

20:16 / 14.09.2018 | AbduRaxmoon | 7252
Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур иботда мустаҳкамман. Авваллари интернетда ножойиз видеоларни кўрганим боис жинсий яроқсиз бўлиб қолдим. Хеч қандай дори дармон фойда бермаяпти. Жинсий яроқсизликдан қандай қутилса бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Яратувчи ва Холиқ Зотдир. Ўзи яратган нарсасига нима фойдаю нима зарарлигини жуда яхши билади. Уларга фойдали ва зарарли бўлган нарсаларни баён қилиш учун китобларни нозил қилди. Намуна тарзда кўрсатиб бериш учун пайғамбарларни юборди. Суннат дегани Аллоҳ бандалари қандай яшашлигини мезони бўлган амаллардир. Шунинг учун бутун дунё уламолари, ҳатто атеистлар ҳам суннат бўлган амалларни маҳкам ушлашга киришишди. Дунёсининг фойдаси учун мусулмонларнинг динини кўрсатмаси бўлса ҳам парво қилмай амал қилиб келишмоқда. Мусулмонлар эса бундан юз ўгириб улар нафратланиб чиқишга ҳаракат қилаётган ботқоғига ботишмоқда. Сиз ўша ҳаром нарса кўришни тездан тарк қилсангиз ва ибодатда, дуода мустаҳкам бўлсангиз яна қайта тикланади. Динга амал қилишингиз қанчалик зиёда бўлса тикланиши ҳам шунча тез бўлади. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарашнинг яна бир томони ўзлари яроқсиз бўлиб қолганларидан кейин ички жинсий эҳтиёжини қодириш учун Лут алайҳиссаломнинг қавми қилган ишларга ўтиб кетиб қолишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat