Ассалому алайкум! Ҳозирги кунларда баъзи телеграм каналлари админлари бошқа каналлардан маълумот олишса манба кўрсатишмайди. Муаллифлик ҳуқуқига амал қилишмайди. Биз канал админларига бу ҳақида айтсак тўғри тушунмасдан тортишади. Канал орқали пул топишади. Бу пулларга ҳолол бўлмаган пуллар аралашиб қоладими? Биз бу ҳақида бир маротаба админларни огоҳлантириб қўйсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳаққи ҳам бировнинг мол дунёси билан бир хил. Сўрамасдан олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!