Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр розилиги

16:40 / 09.10.2023 | Shahnoza | 538

Ассалому алайкум! Мен қўлимдан келганча ибодатда яшашга фарзандларимга Қуръон ҳадис шариатни ўргатишга Роббимга лойиқ банда бўлишга харакат қиламан. Турмуш ўртоғимни рози қилишда жуда қийинчиликка учраяпман. Улар жуда дунёга берилган кунини улфатлари билан ўткизадиган шахватга ўта берилган инсонлар минг афсуски ибодатда эмаслар. Лекин ҳақларига доимо дуодаман. Доим чет филмларини қўшиқларини эшитиб юрадилар ярим ялангоч қизларни томоша қиладилар Мендан ҳам шунақа бўлишимни талаб қиладилар. Жинсий ҳаётни ҳам гарбча бўлишими хоҳлайдилар. Менга бу ёқмайди. Лекин қўлимдан келганча харакатдаман уларни рози қилишга. Лекин баъзида нафсини айтганини қилаверганидан ҳафсалам совиб кетади. Кўнглим хоҳламай қолади уларни. Жинсий мавзуда кўп тортишамиз. Асосан жанжал шундан. Мен эса кўпроқ рўза намоз китоб ўқиб олима бўлгим келади. Фарзандларимизни ҳам шу йўсинда тарбия қилгим келади. Хуллас, хўжайиним бн ҳарактерларимиз мос эмас. 10йил бўптики жинсий ҳаётда тўлиқ рози қилолмаяпман у кишини. Улар хоҳлагандек ўта нафсимга эрк беролмадим. Охиратимни ўйлаб сиқиляпман. Эримни рози қилмай жаннатга тушолмайманми деб қўрқаман. Шу ҳолатда яна баттарлашмасдан ажрашсам бўладими. Улар ҳам ўзлари хоҳлагандек бошқасини топсалар, мен ҳам ўзимга мос илм йўлини танласам мумкинмикин? Маслаҳатингизга ўта мухтожман.  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг қандай инсон экани бизга маълум эмас. Сизни иблис васвасасига тушиб, туппа-тузук оилангизни бузиб юборишдан огоҳлантирамиз. Эрингизни ислоҳ қилишга уруниб яшаганингиз талоқ сўрашингиздан чандон афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat