- Ва алайкум ассалом! У ва унинг халқи деган ҳадис йўқ.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ كَانَ الدِّينُ عِنْدَ الثُّرَيَّا لَذَهَبَ بِهِ رَجُلٌ مِنْ فَارِسَ - أَوْ قَالَ مِنْ أَبْنَاءِ فَارِسَ - حَتَّى يَتَنَاوَلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар дин сурайёда (юлдузда) бўлса ҳам, Форсдан бир киши уни олиб кетади (ёки Форс болаларидан бири унга етади)», дедилар».
Муслим ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Ушбу ҳадисга уламолар “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғри келади, чунки у кишининг ото-боболари форсдан бўлганлар” деб айтишган. Валлоҳу аълам!