Ассалому алайкум! Мен жамоа бўлиб ишлайдиган жойда катта ишчи лавозимида ишлайман. Қўл остимдаги ишчиларнинг айримлари Намоз ўқийди, жамоаниниг қолган қисми унга қарши эмас, аммо бизнинг хизмат вазифамиз жамоавий бўлгани сабабли, бир кишининг иш жойида йўқлиги дам олиш ва иш жараёнига таъсир ўтказади, шу сабабли Намоз ўқимайдиганлар, ўқийдиганлардан тезроқ ўқишини талаб қилишимни сўрашади, мен Намоз ўқийдиганлага юзланганимда, улар хам бизга ўхшаб Намоз ўқисин дейди. (Максади Нима эканлигини билмайман, Намоз ўқишми ё дам олиш). Бир кишидан сўрасам қўл остиздаги ишчиларга сиз маьсулсиз вохт етмай ўқилмай қолиб кетадиган қазо намозлари сизни бўйнингизда деб айтди. Шундайми? 1. Намоз ўқийдиганлар, Намоз ўқимайдиганларни ишлатиб қўйиб уларни хаққига хиёнат қилмаяптими? 2. Томчидек нажосат теккан кийимда Намоз ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Иш вақти ҳисобидан намозга сарфлаган вақтини қўшимча ишлаб тўлдириб қўйишлари шарт.
2). У билан намоз ўқиса намози дуруст бўлади. Аммо макруҳи танзиҳий ишга қўл урган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!