Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ва қарз масаласи.

20:20 / 09.10.2023 | Kamoldin | 811

Ассалому алайкум! 1. Биз савдогарчилик билан шуғулланамиз. Хар йили Қурбон хайитидан олдин закот чиқаришга одатланганмиз. Бу йил бахорда 7500$ бериб сентябр ойини бошида 10.000$ бериш шарти билан қарзга машина олганмиз. Хозир июн ойидамиз. Молларимизни хисоблаганимизда кузда бериладиган 10.000$ қарзимизни чиқариб ташлаб қолганидан закотни хисоблаймизми? 2. Шуни аксига ўхшаш холат. Биздан бир мижозимиз 2 йил олдин 22.000$лик мол олган эди. Бир йил ўтмасдан закот чиқарадиган пайтимиз келганда беради деб умид қилиб у пулдан закот чиқарганмиз. Бу йил учинчи йил келяптурганда у қарздор бизга бир машинафуруш билан келишиб вариантга 16.000$ га машина олиб номимизга хам ўтказиб берди. Энди унда 6000$ хақимиз қолди. Шу пул закотга қўшиладими йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа, қарзларингизни чиқариб ташлаб, нисобни ҳисоблайсиз.

2). Ўша 6000 дан закот чиқарасиз. 16000 лик машинани қайта сотиш мақсадида олган бўлсангиз унинг қийматидан ҳам закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat