Ассалому алайкум! Махалламизда бир қийналган оила бор. Шу оиланинг кенжа ўғли уйланиш арафасида. Уйдаги шароитдан келиб чиқган холда, унга, уйлангандан кегин, алохила яшаши учун ижарага уй олиб бермохчи эдик. Савол: ижарага олиб бериладиган уй пулини, келаси йилдаги закотимиздан деб, ният қилиб, тўлаб борсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Келаси йилнинг закотидан берсангиз бўлади. Лекин сиз тўлаб боришингиз нотўғри бўлади. Чунки закотда тамлик – мулк қилиб бериш шарти бор. Яъни закотни олган киши уни мулки сифатида ўзи хоҳлаганича ишлатиш имконига эга бўлиши керак. Сиз ўша йигитнинг ўзига берсангиз, у тўласа бўлади. Валлоҳу аълам!