Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Ислом оламида қилаётган ҳизматларизи Оллоҳ о'зи мукофотласин!Ҳазрат мени иккита катта до'конимда чэварчилик учун ишлатиладиган маҳсулотлар сотилади, унинг тури (ассортименти) ко'плигидан ҳозирги кундаги аниқ сармоядаги пул миқдорини ҳисоблашни умуман иложи ё'қ, 30млндир, балки 40млн, балки ундан ҳам ко'п ёки озроқдир.Шунга закот бермоқчи эдим. қандай миқдорда берилади. ёки сармоя миқдори таҳминан ҳисоблаб ко'проқ қисмига берганим яхшироқми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳамма нарсани бугунги нархда пулга бичасиз, ҳисоблаб чиқиб закот берасиз. Кўп нарсани санаб қийналсангиз, савобни кўп оласиз. Тахминдан ҳисобласангиз, яна устига бир оз қўшасиз.