Ассалому алайкум! Мен уйқудан туриб хожатга бориб истибро қилиб таҳорат олдим масжид узоқ бўлганлиги учун уйда аёлим билан жамоат бўлиб намоз ўқиймиз намоз вақтида менга сезилмаган холда мазий чиқибди буни намозни тугатганимдан кейин сездим шундай холатда нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақтида ёки ундан аввал чиққанига гумонингиз ғолиб келган бўлса ўша намозни сиз ва сизга иқтидо қилганлар қайта ўқиб олинглар. Валлоҳу аълам!