Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбон Ҳайитида қабрларни зиёрат қилсам бўлмайдими?

20:50 / 09.10.2023 | Qaxramon | 913

Ассалому алайкум! Мени бу саволимни беришимдан мақсад илмсизлигим деб билгайсизлар. Қурбон ҳайитида турли қурбонликлар қилиниб, Ҳожиларимиз 1 кун аввал Арофат тепалигида йиғиладилар. Мамлакатимизда ҳам Ҳайит намози ўқилиб бўлингач барча яқинлар, беморлар ва азадорлар хонадони зиёрат қилинади. Шу қатори ўтганларни ҳаққига Қуръон тиловат қилиниб қабрлари ҳам зиёрат қилинади. Шунда бир гап кўп айтилади, "Ўтиб кетганларни руҳлари ҳам Ҳаж зиёратига кетади, агар қабрларини зиёрат қилиш учун оиласидан кимдир борса Ҳаж зиёратидан қолиб кетади" деган гап айтилади. Бу ҳақида динимизда нима дейилган? Бу шунчаки одамлар томонидан ўйлаб топилган гап эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу одамлар ўзлари тўқиб чиқарган нарса. Марҳумлар ҳажга боради деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat