Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий масала

00:00 / 18.07.2012 | eski savollar | 3374
Ассалому алайкум устоз, Муборак Рамозон ой кутлуг булсин. Роббим диний ва дуневий ишларингизни ривожини берсин. Устоз мен жовобларингизни бирида аелларга спрални куйишга шариятда рухсат йук дебсиз. Мен билмасдим, узим сафардаман, аелимга тел килиб олдиринг деб айтдим. У олдириб ташлабди, 3 еки 4ойларча булди менимча, Роббимни синовими хайзга ухшаш кон тухтаметган экан, кеча шу хакида гаплашдик, ойим намозларингизни укиманг деб айтибди, мен укинг утириб булмаса туриб дедим. Мен хадислардан бирида пайгамбаримиз с.а.вни аелларими еки кизлари умри давомида кон келадиган касалликка чалинганини у намоз укиганини укувдим еки эшитовдим. Шу хадисни топа олмаяпман. Аелимга тугри айтдимми? Уни намозларини казо килишидан куркдим, яна узим натогри айтмадимми деган шубхадаман устозим шу масалада жавобингизни кутаман. АЛЛОХИМНИ узи мададкор булсин. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТИЛЛОХИ ВАБАРОКАТУХУ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳайзнинг озидан кам бўлган, дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир ёки дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир ё иккисида ҳам одатга биноандир, шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир. Фиқҳий таъриф бўйича «Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир. Матннинг юқоридаги жумлаларида аёл киши кўрадиган қонларнинг қайсилари истеҳоза бўлиши тушунтирилмоқда. 1. Ҳайзнинг озидан кам бўлган. Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, аёл кишидан уч кундан оз муддат қон келса, истеҳозадир. 2. Дастлаб ҳайз кўрувчининг ҳайзидан зиёда бўлган, у ўн кундир. Ҳайзнинг кўпи ўн кун. Ўн кундан ортиқ ҳайз бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор ҳайз кўрувчининг қони давомли келиб турса, ўн кунгачаси ҳайз ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир. 3. Дастлаб нифос кўрувчининг нифосидан зиёда бўлган, у қирқ кундир. Нифоснинг кўпи қирқ кундир. Қирқ кундан ортиқ нифос бўлиши мумкин эмас. Биринчи бор нифос кўрувчининг қони давомли келиб турса, қирқ кунгачаси нифос ҳисобланади. Ундан зиёда келган қон истеҳозадир. 4. Иккисида ҳам одатга биноандир. Яъни, дастлаб ҳайз ёки нифос кўргандаги одатига биноан бўлади. Ҳайз кўрувчининг одати уч кун билан ўн куннинг орасида бўлади. Нифос кўрувчининг одати қирқ кунгача бўлади. Мисол учун, дастлаб беш кун ҳайз кўрган аёлга ҳар сафар беш кун ҳайз кўриш одат бўлиб қолади. Дастлаб ўттиз кун нифос кўрган аёлга ҳар сафар ўттиз кун нифос кўриш одат бўлиб қолади. 5. Шунингдек, иккисининг кўпидан ортиб кетган. Ҳайз ўн кундан, нифос қирқ кундан ортиб кетса, ортиғи истеҳоза бўлади. Одатдан ортиб кўпига етмаса, ҳайз ёки нифосга қўшилади. Бир аёлнинг одати беш кун ҳайз кўриш эди. Аммо бу сафар беш кундан ўтиб кетди. Ўн кунгача ҳайз ҳисобланаверади. Ўн кундан ошгани истеҳоза бўлади. Бир аёлнинг одати ўттиз кун нифос кўриш эди. Аммо бу сафар ўттиз кундан ўтиб кетди. Қирқ кунгача нифос ҳисобланаверади. Қирқ кундан ошгани истеҳоза бўлади. 6. Ҳамда ҳомиладор кўрган нарса истеҳозадир. Ҳар бир ҳомиладор аёл кўрган қон истеҳозадир. Чунки, ҳомиладорлик вақтида ҳайз кўриш йўқ. Туғмагунича нифос кўриш ҳам йўқ. Истеҳоза намозни ҳам, рўзани ҳам, жинсий яқинликни ҳам манъ қилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat