Ассалому алайкум! Телеграм каналингиздаги 12422-саволда тишига кўз қўйилган инсоннинг таҳорат ва ғусли дуруст эмаслиги айтилган. Брекет ҳақидаги жавобларда унинг таҳоратга монелиги йўқлиги айтилган. Саволим шуки, кўз ва брекетнинг таҳоратга монелигида қандай фарқ бор.
– Ва алайкум ассалом! Айбни кетказиш учун зарурат ўлароқ брекет тақиш жоиз. Зарурат туфайли ўрнатилгани учун у ғуслга монелик қилмайди, деб эътибор қилинади. Ҳусн учун тишга ёпиштириладиган кўзга эса зарурат йўқ. Шу туфайли у асл ҳолича қолади. Валлоҳу аълам!