Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсулотни бўлиб бўлиб тўлаш

10:57 / 16.10.2023 | Жоникулов Дилшод | 657

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўплаб маҳсулотлар бўлиб-бўлиб тўлаш орқали харид қилинмоқда бу қанчалик тўғри ўзи шундай сотиб олиш мумкинми? Айнан бир турдаги маҳсулотни битта нархга рози бўлиб муддатни аниқ қилиб бозорга нисбатан ошган ҳолда сотиб олиш харидор билан сотувчи ўртасида шартнома асосида тўлов кечикканлик ҳолда ҳам ҳеч қандай пений қўшилмасдан шартномадаги белгиланган суммаси қараб тўланади шундай савдо қилиш мумкинми? Мисол учун: Кондасенер олмоқчиман нақд пулга 4 миллион 12 ойга бўлиб-бўлиб тўлашга 6 миллион шундай савдо қилиб харид қилиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз.

Муддатнинг муқобилида қийматни ошириш

Нақд савдога нисбатан насия савдода товар нархини ошириш мумкинми? Бу масала борасида қадимги ва ҳозирги фақиҳлар баҳс юритиб, улардан баъзилари нақд савдода нархни тушириб, насия савдода нархни кўтариб қўйишни жоиз санамаганлар. Бунга сабаб қилиб, муддат эвазига нарх кўтарилишини кўрсатадилар. Муддат эвазига нархни ошириш эса, судхўрлик ёки энг камида судхўрликка ўхшаш, дейдилар. Бу Зайнул Обидийн Али ибн Ҳусайн, Ҳовияларнинг тутган йўли бўлиб, Шавконий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Найлул автор китоб”ларида нақл қилиб келтирганлар.
Лекин, тўрт мазҳаб имомлари, жумҳур фақиҳ ва муҳаддислар товарнинг нархини нақдга арзон, насияга қимматроқ қилиб сотишни жоиз санаганлар. Бунга шарт қилиб эса, томонлар савдо вақтида нақд ва насиядан бирини ҳамда пулни тайин қилиб олишга келишиб олишлари шарт, деганлар. Агар сотувчи товарнинг нархини нақдга шунча, насияга шунчага, деб иккисидан бирини тайин қилмай, ажрашишса, савдо жоиз бўлмайди. Агар савдо мажлисида томонлар нақд ёки насия савдодан бирини тайин қилишса, қилинган савдо жоиз бўлади.
Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир байъда икки байъни қилишдан қайтарганлар”, деган ҳадис остида қуйидагиларни ёзганлар:

وَقَدْ فَسَّرَ بَعْضُ أَهْلِ الْعِلْمِ قَالُوا بَيْعَتَيْنِ فِي بَيْعَةٍ أَنْ يَقُولَ أَبِيعُكَ هَذَا الثَّوْبَ بِنَقْدٍ بِعَشَرَةٍ وَبِنَسِيئَةٍ بِعِشْرِينَ وَلَا يُفَارِقُهُ عَلَى أَحَدِ الْبَيْعَيْنِ فَإِذَا فَارَقَهُ عَلَى أَحَدِهِمَا فَلَا بَأْسَ إِذَا كَانَتْ الْعُقْدَةُ عَلَى أَحَدٍ مِنْهُمَا.

“Баъзи аҳли илмлар бир байъда икки байъ қилишни тафсир қилишиб шундай деганлар: “Бу кийимни нақдга ўн, насияга эса, йигирмага сотаман деб, савдони икки байъдан бирига тайин қилмай ажрашишдир. Агар иккисидан бирини тайин қилишгандан кейин ажрашса ва ақд иккисидан бирига бўлса, зарари йўқ” (Термизий, савдо китоби).
Баъзи аҳли илмлар “бир байъда икки байъ” ҳадисини қуйидагича изоҳлаганлар: “Сотувчи харидорга: “Ушбу кийимни сизга нақдга ўн сўмга, насияга йигирма сўмга сотдим” деб, икки нархдан бирига келишилмай томонлар ажрашишларига “бир байъда икки байъ” қилиш дейилади. Агар томонлар бир-бирларидан ажрашишларидан олдин иккисидан бирига келишиб олишса, қилинган байъ дуруст бўлади. Чунки, муомалада бир нарсага қарор қилинди”.
Имоми Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг хулосалари шуки, “бир байъда икки байъ” қилинганда бахо тайин топмай қолади. Шунинг учун бундай байъ дуруст бўлмайди. Лекин, муддат муқобилида нархни кўтаришни ҳеч қандай зарари йўқ. Шунинг учун томонлар нақд ёки насиядан бирини савдо вақтида тайин қилишиб олишса, қилинган байъ дуруст бўлади. Тўрт мазҳаб имомлари ва жумҳур фақиҳлар Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ баён қилган йўлни тутганлар. Бу ҳақда Ибн Қудома ўзининг “ал-Муғний (Ж.4, Б. 177)”, Сарахсий “Мабсут (Ж. 13, Б. 8)”, Дасуқий “Ъала шарҳил кабийр (Ж. 3. Б. 58)”, Ширбийний “Муғнийл муҳтож (Ж. 2. Б. 31)” китобларида баён қилганлар, мавжуд далиллар ҳам шуни қўллаб-қувватлайди. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда тақсийт савдосини дуруст эмаслигига бирор далил мавжуд эмас. Шунингдек, тақсийт савдосидаги нархни зиёдалашишига рибонинг таърифи ҳам мос келмайди. Чунки, бу қарз ёки рибавий савдо муомалааси эмас, балки оддий савдо ҳисобланади.
Умумий савдоларда сотувчи товарни хоҳлаган нарихида сотуши мумкин. Сотувчи доимо товарни бозордаги қийматга кўра сотиши шаръан шарт эмас. Чунки, қийматни тайин қилиш борасида ҳар бир савдогарнинг ўзининг алоҳида усули бўлади. Баъзи вақтда бир нарсанинг қиймати турли сабабларга кўра турлича бўлиб туриши мумкин. Агар савдогар ҳолатга қараб товар нархини бир кун ундай бир кун бундай нархда сотса, ҳеч қандай зарари йўқ.
Бир киши бир нарсани нақдга саккиз, насияга ўн сўмга сотаётган бўлса, у киши ёлғон ишлатмай сотаётган нарсасини нақдга ўн сўмга ҳам сотиши мумкин. Чунки товар сотувчиники, у хоҳлаган нархига уни сотиши мумкин. Шунингдек, нақдга ўн сўмга сотаётган нарсасини насияга ўн сўмга ҳам сотиши мумкин.
Бу масала тўрт мазҳаб имомлари иттифоқ қилган масала бўлиб, аксарият фақиҳ ва муҳаддислар уни ўзларини китобларида баён қилганлар. Шунинг учун тақсийт савдосини жоизлигига Қуръон ва суннатдан далил келтиришга ҳожат йўқ. Тақсийт савдоси дуруст эканлиги ўз исботини топгач, қуйида унга тегишли фаръий масалалар борасида баҳс юритамиз.

Икки қийматдан бирини тайин қилиш

 Сотувчи товар нархини айтаётганда турли қийматда айтиши мумкин. Масалан, сотувчи нақдга саккиз сўмга, насияга ўн сўмга сотаман, дейиши каби. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, харидор товар пулини турли муддатда беришига қараб, сотувчи бир вақтни ўзида турли баҳони айтиши мумкинми? Масалан, сотувчи бир ойга ўн сўмга, икки ойга йигирма сўмга, уч ойга қириқ сўмга сотаман, дейиши каби. Бу масала борасида фақиҳлардан бирор қавл нақл қилинмаган, лекин, улардан нақл қилинган баъзи қавлларга қиёсан савдода бу тарзда нарх айтиш ҳам жоиздир. Чунки, нақд ва насия эътиборидан қийматни турли бўлиши жоиз бўлгани каби, муддатни турли бўлишига қараб нархларни кам ва кўп бўлиши ҳам дурустдир. Чунки, икки сурат орасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Товар нархини айтаётганда товар қийматини турлича айтиш, дурустдир. Лекин, охир-оқибат савдо тугаши вақтида томонлар аниқ бири қиймат ва муддатни тайин қилиб олишлари шартдир. Акс ҳолда савдо дуруст бўлмайди.
Агар нарх айтаётган пайтда сотувчи харидорга пулини бир ойдан кейин берсанг ўн сўм, икки ойдан кейин берсанг ўн беш сўм, уч ойдан кейин берсанг йигирма сўм, тўрт ойдан кейин берсанг йигирма беш сўм деса-ю, лекин, савдо вақтида томонлар улардан бирини тайин қилиб олмай савдо қилишса ва харидор ўзидан келиб чиқиб, бир ойни тайин қилиб олса, бундай савдо бил иттифоқ ҳаром ҳисобланади ва томонлар ақдни бузиб, иккинчи марта янгидан савдо қилишлари вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat