Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бувим нима қилсин?

00:00 / 03.02.2011 | eski savollar | 2039
Ассалому Алайкум! Аввало биз учун ажратган воқтингиз учун Аллоҳ сиздан рози бо'лсин! Бувимни бир нарса қийнаябди! 1998- йиллари Амаким новвой бо'либ уйимизда нон ёпар эди! бир то'йга нон ёпиш учун то'й эгалари 2-қоп ун келтиришган экан о'ша унни нонида бувим 20 дона олиб қо'йган экан буни то'й эгалари билмаган! ҳозирда бувим касал шуни менга айтиб қийланди менга нима маслаҳат берасиз? Дуо қилиб қо'йинг илтимос! гуноҳларимизни Аллоҳ роҳийм сифати ила кечирсин! бувимни ҳам!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўй эгасини топиб, ҳақини бериш ёки розилик сўраш керак. Топиб бўлмаса, ўшанча нонни ўта камбағал одамга бериш керак. Аллоҳ бувингизга шифо берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat