Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо хақида

12:27 / 16.10.2023 | Абдулла Кардешов | 617

Ассалому алайкум! Савдода молни олиб уч кун ичида қайтариб берса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Уч кун ўйлаб кўраман, агар фикримдан қайтсам молни қайтариб бераман” деган шарт билан сотиб олган бўлса қайтарса бўлади. Бу фиқҳда хиёри шарт дейилади.
Хиёри шарт (танлаш шарти). Савдо вақтида сотувчи ёки харидор “Фалон кунгача менга танлаш ҳуқуқини берасиз, шундан кейин савдони тугатамиз”-деб шарт қўйса, масалан; сотувчи “Бу нарсани, фалон кунгача савдони ҳоҳласам бузаверишим шарти билан сотаман”-деса ёки харидор “Бу нарсани ўн беш кун ичида ҳоҳласам қайтриб бериш шарти билан сотиб оламан”-деса жоиздир. Буни хиёри шарт, яъни танлаш шарти дейилади. Сотувчи ва харидор танлаш ҳуқуқини ҳоҳлаган муддатгача таъйин қилишлари мумкин. Аммо, муддат таъйин қилиниши лозим. Агар савдо вақтида танлаш шарти қўйилмаса, ўша мажлисдан сўнг танлаш ҳуқуқи бўлмайди.
Агар савдода харидор танлаш шартини қўйса “Хиёри муштарий”, яъни “Харидорнинг танлаш ҳуқуқи”-дейилади. Агар  сотувчи танлаш шартини қўйса “Хиёри бойиъ”, яъни “Сотувчининг танлаш ҳуқуқи”-дейилади. Икковларининг бундай танлаш ҳуқуқлари қуйидаги суратларда ниҳоясига етади.
1. Тил билан очиқчасига танлаб бўлганларини айтсалар, яъни савдоларига тиллари билан розиликларини билдирсалар танлаш ҳуқуқлари ниҳоясига етади.
2. Харидор танлаш имконини олса ва танлаш имкони бўла туриб сотиб олган нарсасини ишлатиб юборса, унинг танлаш ҳуқуқи ниҳоясига етади.
3. Танлаш ҳуқуқига белгиланган муддат тўлиқ бўлганда ҳам танлаш ҳуқуқи ниҳоясига етади.
 Сотувчи ёки харидор ўзи учун белгиланган танлаш имконидан фойдаланиб савдони бекор қилмоқчи бўлса, шеригини хабардор қилиши лозим. Шеригини хабардор қилмаса савдолари бекор бўлмайди. Агар танлаш ҳуқуқи сотувчида бўлса, сотилаётган нарса ўша вақтгача унинг мулкидан чиқмайди. Аммо танлаш ҳуқуқи харидорда бўлса, унинг сотилаётган нарсага эгалиги мавқуф бўлиб тўхтаб туради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat