Ассалому алайкум! Бошлиґим менга 332.050.000 сўмлик махсулотни бериб тижорат қилишни шундан фойдаланишимни ёрдам қилиб ишониб берган ва шуни эвазига шунча пулни айланиши ва фойданишим хисобига хар ой 5.725.000 сўм ўзларини кўлларида ишлаётган ишчини ойлигини сен бериб юрасан дедилар. Кейинчалик савдоларим юриб мен 332.050.000 сўм омонатни 2/3 йилда узворолсам, хар ой 5.725.000 сўмдан бермайман?
– Ва алайкум ассалом! Бошлиғингиз берган пул шерикчилик учун берилган пул эмас, балки қарз экан. Уни устамаси билан қайтаришни шарт қилибди. Бу эса дуруст эмас. Чунки фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир. Қанча берган бўлса ўшани қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!