Ассалому алайкум! Биз ўтган йили январ ойида машинамизни сотган эдик. Сотиб олган одам пулнинг бир қисмини бериб қолганини феврал ойида берамиз деб машинани олиб кетишди. Лекин ҳар ойда сораймиз мана шу кунгача беришмаяпти. Аниқроқ айтадиган болсам бир йилдан ҳам ошди. Нима қилишни ҳам билмаяпмиз. 1. Шарият бўйича қандай йўл тутсак афзал? 2. Машинамизни олиб келиб қўйсак бўладими? 3. Бизга берилган пул нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қарздорнинг бирор эътиборли узри бўлмаса, тегишли жойларга мурожаат қилиб бўлса ҳам ҳаққингизни ундиринг.
2). Умумий ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!