Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

16:47 / 16.10.2023 | Farzona | 1612

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 8 ой бўлди. Биринчи хомилам ривожланмай 2 ойлигида ичимда ўлиб қолган. Орада муолажа олиб яна хомиладор бўлдим. Хозирда хомилам 3 ойлик. Жуда кўп касал бўлдим, таксикоз оғир кечаяпти. Биринчи хомилам хам кучли таксикоз туфайли халок бўлган шу сабаб ўзимни аяшга харакат қилдим. Тургани, юргани холим бўлмасдан бошим айланиб йиқилай дердим. Қайнонам кўп фолбин (илгир, иссиқ совуқчиларга) борадилар. Мен диний илмимни оширишга харакат қиламан ва доим ибодатларимга мустахкамман. Келин бўлиб келганимда уйимизда хечким (кайнотам, қайнонам, турмуш ўртоғим) намоз ўқишмас экан. Хўжайинимга айтиб жумага чикарадиган бўлдим. Шу орада қайнонам фолбирга олиб борди. Мен қаерга келганимни билиб кирмайман деб туриб олдим. Уйга келгач қайнонам эримга; касал хотининг ўзича иймонли бизни менсимайди йўқот боласиям керак эмас деб кўп жанжал килди. Эрим эса асли ёмон инсон эмас аммо қайнонам фолбинга боравериб ўғлини хам тескари қилиб қўйди ва яшамайман деб ота уйимга ташлаб кетишган. Шу орада эримни ишхонасига бордим, ташқарида гаплашиб олдик. Шу вакт эрим сани жавобингни берганман дедилар. Мен эса ундай қилмагансиз десам, «бердим талогингни» деб кетиб қолдилар. Билишимча 2 марта талоқ тушса хам никох қилиб яшаганлар бор экан. Бизни холатда менга талоқ тушдими? 3 марта айтилммаган бўлсада? Қайнонамни шу холатда қилаётган ишини қандай тўхтатсам бўлади? Ва қорнимдаги болага хукм қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айни шундай бўлса сизга талоқ тушган. Болангиз саҳиҳ никоҳда вужудга келган. Қайнона ва келин муносабатларини ислоҳ қилиш учун муаммо нимада эканини аниқлаб шунга кўра чора кўриш керак. Ёзганингизга қараганда онангиз сизни итоатсиз ёки кибрли инсон сифатида кўриб, шу туфайли ажрашишингизни истаган кўринади. Қайта никоҳни янгилашни истасангиз шу масала устида ишлашингиз керак. Аммо ҳаргиз ношаръий ишларини бажарманг, хоссатан, фолбинга бора кўрманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat