Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бачавоз эр билан яшаш мумкинми?

16:54 / 23.12.2022 | Ibratli Banda | 1143

Ассалому алайкум! Бир аёлнинг саволини сизларга бермоқдаман. Бачавоз эр билан аёл яшаши мумкинми? "У билан яшасам гунохкор бўлиб қолмайманми?" демоқда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрга қилаётган иши ҳаром эканини айтиб огоҳлантириш, тавбага чақириш, бу разолатдан қутулиши учун барча чораларни кўришга ундаш лозим. Тавба қилса ва бу гуноҳни ташласа у билан яхшилик ила яшашда давом этавериш керак. Агар ўша аҳволида қолаверса, тўғирланишни истамаса, тавба қилмаса хулуъ ёки талоқ сўраш билан ажрашиш керак. Агар қўйиб юбормаса мусулмонлар идорасига ёрдам сўраб мурожаат қилиб кўриш керак. Аммо ҳеч кимга унинг қилаётган гуноҳини фош қилмаслик (аҳли илмга зарурат юзасидан айтиш мустасно) лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat