Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламни сақлаш учун қасам ичгандим

12:24 / 05.04.2020 | Olimjon | 2015

Ассалому алайкум! Бирга ишлайдиган қиз ва аёллар билан ижтимоий тармоқлар орқали сухбат қилиб турардим (зино қилмаганман). Бир кун шу туфайли оилада жанжал чиқиб,  оилам бузилишигача етиб келди. 3 фарзандим ва оиламни сақлаб қолиш учун қасам ичдим. Қасамим шуки агар яна шу ахвол қайтарилса жавобинг ўзинг билан, бу сафар кетма уйинга дедим. Хотиним рози бўлди, оилам сақланиб қолди. Саволим - мен 2 хафтадан бери танишларимни ижтимоий тармоқлардаги саломига алик олмаяпман. Бир кун келиб юз-кўз кўришганда барибир гапиришим борку, қасамимни охири ёмон оқибатга олиб боришини хотинимга тушунтирдим. У қасамимни қайтариб олишимга рози, қасамим ва талоқ масаласида ечим топишда ёрдам берсангизлар. Чунки 3 талоқ тушишга рози эмасман, бу мен учун ўлимдек. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ қасамдир, уни бирор нарсага боғлагандан кейин қайтариб олиб бўлмайди. Талоқни бирор шартга боғланса ва ўша қўйган шарт топилиши билан талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat