Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқиган намозини қайта ўқиш керакми

20:52 / 27.10.2023 | Abdulaziz81 | 348

Ассалому алайкум! Бир киши жамоат намозига кечикиб, қўшилди ва охирги қадада ўзи аттахиёт, саловат, дуоларни ўқиди, домлани салом беришини кутмасдан, кечиккан ракатларига туриб кетти, бундай ўқилган намозга шариатимиз нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намози дуруст, аммо макруҳи таҳримийга қўл урган бўлади.

وَمِنْهَا أَنَّهُ لا يَقُومُ قَبْلَ السَّلَامِ بَعْدَ قَدْرِ التَّشَهُّدِ إلَّا فِي مَوَاضِعَ إذَا خَافَ الْمَسْبُوقُ الْمَاسِحُ زَوَالَ مُدَّتِهِ أَوْ صَاحِبُ الْعُذْرِ خَافَ خُرُوجَ الْوَقْتِ أَوْ خَافَ الْمَسْبُوقُ فِي الْجُمُعَةِ دُخُولَ وَقْتِ الْعَصْرِ أَوْ دُخُولَ وَقْتِ الظُّهْرِ فِي الْعِيدَيْنِ أَوْ فِي الْفَجْرِ طُلُوعَ الشَّمْسِ أَوْ خَافَ أَنْ يَسْبِقَهُ الْحَدَثُ لَهُ أَنْ لا يَنْتَظِرَ فَرَاغَ الْإِمَامِ وَلَا سُجُودَ السَّهْوِ أَمَّا إذَا كَانَ لَا تَفْسُدُ الصَّلَاةُ بِخُرُوجِ الْوَقْتِ يُتَابِعُ وَكَذَا إذَا خَافَ الْمَسْبُوقُ أَنْ يَمُرَّ النَّاسُ بَيْنَ يَدَيْهِ لَوْ انْتَظَرَ سَلَامَ الْإِمَامِ قَامَ إلَى قَضَاءِ مَا سَبَقَ قَبْلَ فَرَاغِهِ. كَذَا فِي الْوَجِيزِ لِلْكَرْدَرِيِّ وَلَوْ قَامَ فِي غَيْرِهَا بَعْدَ قَدْرِ التَّشَهُّدِ صَحَّ وَيُكْرَهُ تَحْرِيمًا كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ وَالْبَحْرِ الرَّائِقِ وَإِنْ قَامَ قَبْلَ أَنْ يَقْعُدَ قَدْرَ التَّشَهُّدِ لَمْ يَجُزْ.

وَلَوْ فَرَغَ الْمَسْبُوقُ قَبْلَ سَلَامِ الْإِمَامِ وَتَابَعَ الْإِمَامَ فِي السَّلَامِ قِيلَ: تَفْسُدُ، وَقِيلَ: لَا تَفْسُدُ وَبِهِ يُفْتَى. هَكَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتْحِ الْقَدِيرِ.

 (Масбуқнинг ҳукмларидан бири шуки) у ташаҳҳуд миқдорича ўтиргач имом салом бермасидан олдин (ўтказиб юборган ракаатларини ўқиш учун) турмайди. Магарам бир нечта ҳолатлардагина туриши мумкин:
1) Маҳсига масҳ тортган масбуқ масҳ муддати чиқиб кетишидан қўрқса;
2) соҳиби узр намоз вақти чиқишидан қўрқса;
3) жума намозининг фарзидаги масбуқ аср намози вақти кириб қолишидан қўрқса;
4) ийд намозини ўқиётган масбуқ пешин вақти кириб қолишидан қўрқса;
5) бомдод намозини ўқиётган масбуқ қуёш чиқиб қолишидан қўрқса;
6) таҳорати синиб қолишидан қўрқса. Бунда ҳолатларда у имомнинг салом беришини ҳам (агар вожиб бўлган бўлса) саждаи саҳв қилишини ҳам кутмасдан туриб кетиб, ўтказиб юборган ракаатларини ўқиши мумкин. Аммо агар вақт чиқиши туфайли намози бузулмайдиган ҳолатда (пешин ва хуфтон намозидаги каби) бўлса имомга эргашади (яъни салом беришини кутади). Шунингдек, масбуқ агар имомнинг саломини кутадиган бўлса инсонлар унинг олдидан ўтиб қолишларидан қўрқса ҳам имомнинг саломидан аввал ўтказиб юборган ракаатларини ўқишга туриши мумкин. “Важиз” да шундай дейилган. Агар юқоридаги ҳолатлардан бошқасида ташаҳҳуд миқдорича ўтиргач (имомнинг саломини кутмай) туриб кетса намози дуруст, лекин макруҳи таҳримий амал бўлади. Фатҳул Қодир ва Баҳрур роиқда шундай дейилган. Агар ташаҳҳуд миқдорича ўтирмай туриб кетса намози дуруст эмас. Агар масбуқ имомнинг саломидан аввал (ўтказиб юборган ракаатини) ўқиб олишга улгурса ва у билан бирга салом берса бир қийлда намози бузулади, бир қийлда эса бузулмайди. Шунисига фатво берилган. Хулоса ва Фатҳул Қодирда шундай дейилган. (Фатовои ҳиндийя). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat