Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози

18:55 / 30.12.2021 | Saidjaxon | 796

Ассалому алайкум! 1). Яқинда бир домладан эшитган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат намозидаги 1-сафни савобини билганларингда... гапини анниқ давоми эсимда йўқ. Қанақа қилиб бў‌лса хам олди сафга ў‌тирар эдик деган маънодаги хадисни айтган эди. Шу хадисни анниғини айта оласизларми? 2) Мен 15-ёшдаман. Одатда жамоат намозига борсам 1-сафга боришга харакат қиламан. Иложи борича имомга яқин ўтиришга харакат қиламан. Бугун 1 киши менга "сенинг ишинг нотўғри эмас, лекин отанг тенги одамлар орқа қаторда қолишлари одобданми?" деган маънода савол берди. Жамоат намозига ундаб турадиган нарсалардан бири 1-саволимдаги хадис эди. Мен олди сафларда ў‌тиришим фаросатсизлик ва одобсизликмиди? 3) Ёшлар хам олди қаторда ў‌тирса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Агар одамлар азонда ва биринчи сафда не чоғли савоб борлигини билганида эди, унга етишиш йўлида фақат қуръа ташлашнинг имконини топса, қуръа ташлаган бўлар эди”, деди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Имом Муслим ривоятида: “Агар биринчи сафда қанчалик савоб борлигини билганларида эди, албатта қуръа ташлаган бўлар эдилар”.

2-3). Албатта бўлади. Биринчи сафда фақат катталар ўтиради деган гап мутлақо нотўғри. Масжид бир одамга хосланган эмас, у ҳамма мусулмонларники. Шунинг учун аввал ким келиб ўтирса ўша жойга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat