Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кинояли талоқ

07:37 / 28.10.2023 | Abdulhamid | 1039

Ассалому алайкум! Мен яқинда уйландим. Аёлимни яхши кўраман. У билан ажралишни хоҳламайман. Аммо кинояли талоқ ҳақида ўқиган нарсаларим мени васвасага солмоқда. Унда ишлатиладиган "бас", "чиқ", "кет" каби сўзлар кундалик ҳаётимизда ҳам ишлатилиши васвасамни кучайтирмоқда. Оддий суҳбатлашиб ўтирганимизда ҳам хаёлимда кинояли талоқ масаласи айланаверади. Шайх ҳазратларининг "Кифоя 2-жуз" китобларида: "Агар кинояли лафзларнинг уч тури ҳам розилик ҳолатида, ғазаб ва талоқ ҳақида гап сўз бўлмай туриб айтилган бўлса талоқ тушмайди. Аммо эр: "Мен бу гапни талоқ нияти билан айтдим", деса талоқ тушади" дейилган экан. Шундан хулоса қилиб юқоридаги сўзлардан кундалик ҳаётда, уруш жанжал бўлмаган ҳолатда, ҳазил қилиб фойдалансак талоқ тушиб қолмайди десак бўладими? Одатда ҳеч ким аёлидан рози ҳолатида у билан ажралишни хоҳламайди деб ўйлайман. Аммо мендаги васваса сабабли бу каби сўзларни розилик ҳолатида ишлатаётганимда ҳам "талоқ қиляпсан", "талоқ қилиб қўясан", "талоқ қилдинг" каби хаёллар айланаверади. Мен ўзим хотинимни яхши кўраман. У билан исломий оила бўлиб бахтли яшашни хоҳлайман. Ажралишни хоҳламайман. Лекин мулоқот қилаётганимиздаги шу каби васвасали хаёллар менга тинчлик бермаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Васвасага берилманг, модомики талоқни ният қилиб айтмасангиз тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat