Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаршилик қилишим гуноҳми?

00:00 / 03.02.2013 | eski savollar | 2167
Ассалому алайкум хурматли Устоз . Турмушимизга 13 йил булди, 2 нафар фарзандимиз бор . Бири узимизники , 2- сини кариндошимиздан асраб олганмиз. 12 йил давомида умрим даволанишда утди. Берган синовларига оллохга шукур киламан. Хужайиним хатто чет элларда даволатди, лекин бошка фарзандли була олмаяпмиз. Энди хужайиним бошка кута олмаслигини , у хам угилли булишни хохлаетганини таькидламокда. Ажрашайлик десам кизимизни бермаслигини, мени кийин ахволга солиб куйишин айтяпди. Бу синовларга бардошим етармикин. Кизимиз бу жанжаллардан психологик зарбалар олган, уни хам авайлашим керак. Саволим устоз1. Эримни уйланишига тускинлик килишим гунохми?2. Эри томонидан тахкирланиш такдирданми еки бу оллохни менга бераетган синовларими? Барибир Оллох бизга берган хар кандай синовларга розимиз, лекин таваккул киладиган жойларида Сиздек Мутабар инсондан сермазмун , ибратли маслахатингизни кутиб коламан, рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сизнинг ҳолатингизда тўсқинлик қилиш яхшимас. Бўлмаса сиз билан ажрашаман дейди ва сиз ҳозиргидан ҳам оғир ҳолатга тушиб қолишингиз мумкин.2. Дунёдаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat