Ассалому алайкум! Биламизки хозирги кунда криптовалюталар савдоси, ишлаб чиқарилиши(мининг) ва у хақидаги маълумотлар ёшлар орасида кўп айланмоқда ва улар билан биржада олди сотти қилиш уламолар томонидан харом қилинганини биламиз. Хозирги кунда телеграм асосчиси Павел Дуровнинг ўзи яратган тонкоин криптовалютаси кенг мухокамаларга сабаб бўляпти. Биткоин ва шунга ўхшаш криптовалюталарни оқасида ким турганлиги номаълум(аниқ факт йўқ) ва биз унга инвеститсия қила олмаймиз. Бироқ Тонкоин асосчисини биламиз ва қайерга инвеститсия қилаётганимизни билиб, кўриб тура оламиз. Лекин буни хам савдо сотиқ қилиб даромад қила олмаймиз. Чунки криптовалюталар савдо сотигъи шариатимиздаги савдо сотиққа мос эмас Валлоху Аълам! Саволим шуки тонкоинни савдо сотиқ қилиб даромад қилмай, криптовалюуталарни шунчаки олиб қўйсак ва вақтлар ўтиб бу халқаро муомалага киргандагина, ва бунга халқаро мусулмонлар идорасидан ишлатса бўлиш хақидаги фатво берилгандан кейингина ишлатсак бизга бу пуллар халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Савдоси жоиз бўлмаган нарсани сотиш ва сотиб олиш ҳам жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!