Ассалому алайкум! Кўп йиллар олдин бир ғайридинниг хаққи биродаримизда қолиб кетган. Хақ эгаси оламдан ўтган, фарзандлари, қариндошлари кўчиб кетишган, топишнинг иложи йўқ. Шу инсоннинг хаққи қандай адо қилинади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги даврда бирор инсонни топиш иложсиз иш бўлмай қолган. Сизлар бор имкониятингизни ишга солиб қидиринглар. Ҳеч топилмаса ҳақ эгалари номидан уларни садақа қилиб юборасизлар. Валлоҳу аълам!