Ассалому алайкум! А кишининг Б кишидан қарзи бўлиб бера олмаяпти. Мен холодильник олмоқчиман. Б менга таниш ва у менга айтаяптики, А бозордан менга исталган холодильникни олиб беради, пулини сотувчига ўзи бўлиб тўлайди. Мен холодильникнинг бугунги кундаги қийматини Б га бераман, шундай қилиб А нинг қарзи узилади. Шу иш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда иккита масала бор: 1- Насияга нарса олиб нақдга пуллаш - таварруқ. Унинг ҳукми, умумий ҳолда макруҳ, қилмаган яхши. Қарздор одам қарзини ёпиш учун охирги чора сифатида бу ишга қўл уриши мумкин холос. Аммо аслида бу қарзни яна ҳам оғирлаштиради. Шунинг учун қарз эгалари қарздорни хожатдан ортиқча мулкини сотиб бўлса ҳам тўлашини сўрашлари ёки банкрот ҳолатда бўлса муддатни узайтирганлари яхши.
2- Нарсанинг пулини сотувчига эмас учинчи шахсга тўлашга келишиш - ҳавола. Бу учала томоннинг розилиги билан бўлса дуруст. Валлоҳу аълам!