Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пеняни мукофот тарзида бериш

07:56 / 18.11.2023 | Abdurauf | 463

Ассалому алайкум! Қонунда шартнома иштирокчи бўлган ҳар бир тараф учун, яъни буюртмачи ва ижрочи учун товар, иш ва хизматларни кечиктирганлик учун жавобгарлик бор. Бу турли фоизлардаги пеня билан ифодаланади. Айни пайтда, даъво қилувчи тараф суд орқали пенядан ташқари етказилган зарани ундириши мумкин. Бу иш билан эса корхона юристларининг вазифаси. Шунингдек, қонунда "юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади" деб белгиланган. Шу масала менда пайдо бўлган саволларга жавоб берилишида ёрдам сўрайман 1. Менга юристлик қилганим учун ойлик тўлашади. Пеня ундириш чорасини кўриш эса менинг вазифаларим қаторига киради. Ойлигим ҳалол бўладими? 2. Агар жавобгар тарафдан ҳам пеня, ҳам етказилган зарар ундирилса, қайси қисмдан мукофот олишим мумкин? аслида мумкинми? Савол узун бўлганлиги учун узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Насия савдо ёки хизмат кўрсатиш шартномаларида мажбуриятни ўз вақтида бажармаганлиги учун жаримани шарт қилиш жоиз эмас. Буларни ундириб бериш ҳам жоиз эмас. Ишингизни шариатга мослаштиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat