Ассалому алайкум! Мен телефон орқали сотув қиладиган компанияда ишлайман. Шу сотувда бўладиган суҳбат компютерларда автоматик тарзда ёзилади мп3 шаклда (бирон программа орқали бўлса керак). Буни раҳбарлар ўрнатишган. Шу ишда ишлаган одам бу ишга шерик бўлиб қоладими? Билишимча, ёзувлар яхшилик мақсадида ишлатилади. Яъни сотувчилар ўз гапларидаги хатоларини билиш учун.
– Ва алайкум ассалом! Олдиндан огоҳлантирилган бўлса, жоиз. Қандай мақсад бўлишидан қатъий назар суҳбатдошнинг розилигини олиб ёзилиши шарт. Валлоҳу аълам!