Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда баъзилар ўтган ягинлари қабрлари олдиган қуёш панел ўрнатиб, ундаги электр токдан фойдаланиб, Қуръони Каримнинг аудио ҳолатда эшиттиришмоқда. Бу ишга шариатимиз руҳсат берадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишдан маййитларга манфаат йўқ. Ўқимоқчи бўлса бир инсон ўзи жонли тиловат қилсин. Қолаверса бу иш ўша ерда ишлаётган ёки ўтаётган одамларни Аллоҳнинг қуйидаги оятига хилоф иш қилиб қўйишларига сабаб бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида марҳамат қилади:
وَإِذَا قُرِىءَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُواْ لَهُ وَأَنصِتُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
204. Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз. Валлоҳу аълам!