Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спирт ичиш

03:56 / 11.08.2021 | Aminjon Khodjiev | 1420

Ассалому алейкум! Ман ўзимизни вилоятдаги вилоят кўп тармоқли касалхонасида амалиёт ўтайман. Ҳар хил касаллар келади, асосан қиладиган ишим касалларга укол ва капелнитса қўйиш. Кеча бир палатага кириб укол қилаётганимда бир ёши катта буви спиртни очиб беришимни сўради (ўзини қўлига капелнитса қўйилгани учун ўзи оча олмаган). Ман ҳам бирон бир пахтани ҳўлласа керак деб очиб бергандим, бир қултум ичиб қайтиб қўйди. Бу гуноҳлигини биламан. Мани саволим шуки уни қилган гуноҳига ман ҳам шерик бўлиб қолганманми? Агар шундай бўлса нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Билмасдан қилганингиз ва ўзи хоҳиши билан ичгани учун гуноҳга шерик бўлмайсиз. Аммо бундан кейин бунақа ҳолатларга тушиб қолмаслик йўлини қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat