Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

18:26 / 18.11.2023 | Jasur | 952

Ассалому алайкум! Ким "Аллоҳума инни асхалюка-ал жаннат" дуосини ўқиса ўша кишини жаннат Аллоҳдан сўрайди деган гапни ижтимоий тармоқда кўриб қолдим. Мақсадим тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш ва бошқаларга ҳам этказиш. Нотўғри бўлса ижтимоий тармоқларда кўплаб тарқаган бошқа дуоларни бор ёки йўқ эканлигини сиз ахли илмлардан сўраб турсам ва бошқаларга ҳам етказсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифларда Аллоҳ таолога дуо қилиб жаннатни сўраган кишини жаннат ҳам сўраши, дўзахдан паноҳ тилаган кишини дўзах ҳам қутқаришини сўраши ворид бўлган.

عن أنس رضي الله عنه ، قال : قال النبي صلى الله عليه وسلم : " من سأل الله الجنة ثلاث مرات قالت الجنة اللهم أدخله الجنة ، ومن استجار من النار ثلاث مرات قالت النار اللهم أجره من النار رواه الترمذي

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ким уч бор Аллоҳ таолодан жаннатни сўраса жаннат: “Аллоҳим уни жаннатга киргизгин” дейди. Ким уч бор дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах: “Аллоҳим уни дўзахдан сақлагинг” дейди” дедилар.
Термизий ривояти.
Жаннатни сўраш эса “Аллоҳумма иннии асъалукал жанната” (Ё Аллоҳ, сендан жаннатни сўрайман) ёки “Аллоҳумма адхилнил жанната” (Ё Аллоҳ, мени жаннатга кирит) каби сўзлар билан бўлади. Бу ўринда айнан араб тилидаги лафзни айтиш шарт эмас, ўз тилида унинг маъносини айтса ҳам кифоя. Чунки ҳадиси шарифда қайси лафз билан сўраш кераклиги қайд қилинмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat