Ассалому алайкум! Жума намозидан кейин ўқиладиган дуолар бор экан. Шуларни аёллар ҳам ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Махсус дуо йўқ. У кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ саловат айтиш ҳамда Каҳф сурасини ўқиш мустаҳаб ҳисобланади. Уларнинг фазилатлари ҳам беқиёсдир. Валлоҳу аълам!